Rang sayt: A A A A
13.05.2020

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” нақд пулсиз амалиётларнинг оммабоплигини ошириш, мижозларни тизимли рағбатлантириб бориш мақсадида 2020 йилнинг 1 февралидан банкнинг Humo пластик карталари фойдаланувчилари ўртасида “Оламшумул” акциясини ўтказиб келмоқда.

2020 йилнинг 8 май куни акциянинг апрель ойидаги совриндорлари эълон қилинди.

Кейинчалик маълум бўлдики, апрель ойи учун шакллантирилган рўйхатда техник хато туфайли жузъий камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, қатор иштирокчилар бу рўйхатга киритилмай қолган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида апрель ойи иштирокчилари рўйхатидан ўрин олмаган ва акция талабларини бажарган иштирокчиларни ҳам жалб қилган ҳолда, 2020 йил 14 май куни қўшимча равишда акция совриндорларини аниқлаш маросими ташкил қилинишини маълум қиламиз. Бу маросимда 8 май куни совриндор деб топилган мижозлардан ташқари барча иштирокчилар орасидан совриндорлар аниқланади.

Тадбир соат 15.00да бошланади ва бу жараён банкнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги веб-саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шуни ҳам билдирамизки, 8 май куни аниқланган совриндорлар ўз ютуқлари билан тақдирланади.

Юзага келган ноқулайлик учун мижозлардан узр сўраймиз.

Биз учун мижозлар манфаати ҳар қандай фойдадан муҳимдир!


Банк Бошқаруви

Chop qilish PDF ni yuklash
O`zbekiston
Respublikasining
Hukumat portali
O`zbekiston Respublikasi
Markaziy banki
  1. Siz ATB "Qishloq qurilish bank" tomonidan xizmat ko'rsatish sifatini qanday baholaysiz?
    1. A'lo
      1018 (40%)
    2. Qoniqarsiz
      750 (30%)
    3. Xizmatlardan kelajakda foydalanaman
      297 (12%)
    4. Yaxshi
      264 (10%)
    5. O'rta
      207 (8%)
Valyutalar kursi 13.07.2020
Valyuta Xarid Sotish MB
1 USD 10 190,00 10 250,00 10 184.43
1 EUR 11 000,00 12 000,00 11 455.78
1 GBP 12 000,00 13 000,00 12 713,60
1 JPY 80,00 110,00 94.74
1 CHF 10 400,00 11 400,00 10 769.51
1 RUB 110,00 160,00 142.48
Kalkulyatorlar Bank xizmatlari tariflari